“Милан” Расмус Хёйлунн трансферида жиддий қадам ташлади
Спорт
−
13 Август 2471 2 дақиқа
Италиянинг “Милан” клуби “Манчестер Юнайтед” ҳужумчиси Расмус Хёйлунн бўйича музокараларда катта силжишга эришди. Футболчи аллақачон “россонерилар” лойиҳасига қизиқиш билдирган ва “Милан”га ўтишга тайёрлигини маълум қилган. Бу ҳақда таниқли инсядр Фабрицио Романо ўз саҳифасида ёзди.
“Милан” 6 миллион евро бир мавсумлик ижарага олиш тўлови ҳамда ижарадан сўнг ўқинчини сотиб олиш учун 45 миллион евро ва футболчининг тўлиқ маошини тўлайди.
Манбаларга кўра, томонлар ҳозирда якуний деталларни муҳокама қилмоқда ва келишув тез орада расмийлаштирилиши мумкин.
21 ёшли даниялик ҳужумчи ўтган ёзда “Аталанта”дан “Манчестер Юнитед”га катта умидлар билан келган эди, бироқ Англиядаги биринчи мавсумида жароҳатлар ва мослашиш даври унинг ўйинига таъсир қилди. Энди эса у Италияга қайтиб, ўзининг энг яхши формасини қайтаришга интилмоқда.
“Милан” учун бу трансфер ҳужум чизиғини кучайтириш йўлидаги муҳим қадам бўлиши мумкин, айниқса жамоа келаси мавсумда А Серияси ва Чемпионлар Лигасида юқори натижалар кўрсатишни мақсад қилган бир пайтда.
Маълумот ўрнида, “Манчестер Юнайтед” аллақачон ёзги трасферлар учун 200 миллион евродан ошиқ пул сарфлаб бўлган. Энди клуб буни қоплаши керак.
Жаҳонгир Болтабоев
Live
Барчаси