Почеттино МЮни бошқаришга тайёр – ОАВ

Спорт

−

image

АҚШ терма жамоаси бош мураббийи Маурисио Почеттино “Манчестер Юнайтед”ни бошқариш имкониятини кўриб чиқишга тайёр. Бу ҳақда BBC хабар берди.

Манбага кўра, бир нечта манба аргентиналик мутахассиснинг Англия клубига ўтишга тайёр эканини тасдиқлаган. Жорий йилнинг август ойида Почеттино АҚШ футбол федерацияси билан шартномасини узайтирган эди. Бироқ келишувда унга айрим нуфузли клубларда ишлаш учун жамоани тарк этиш имконини берувчи махсус бандлар мавжудлиги айтилмоқда.

“Манчестер Юнайтед” аллақачон бош мураббий Майкл Кэррикнинг ўрнига номзодларни кўриб чиқмоқда. Унинг истеъфога чиқарилиши эҳтимоли тобора ортиб бормоқда. Шунингдек, клуб раҳбарияти Эдди Хау ва Юлиан Нагельсман билан ушбу лавозимга тайинланиш имкониятларини муҳокама қилиш мақсадида боғланган.

Яна бир номзод сифатида Антонио Конте кўрилмоқда. Маълумотларга кўра, италиялик мутахассис ҳам “Манчестер Юнайтед”да ишлашга қизиқиш билдирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Манчестер Юнайтед” клуби раҳбарияти бош мураббий Майкл Кэррикни истеъфога чиқаришни кўриб чиқилаётгани ҳақида хабар берилганди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг