Микрочиплар орқали фалажлик даволанди
Саломатлик
−
07 Август 2023
6044Faynshteyn тиббий тадқиқотлар институти олимлари фалаж бўлган одамда икки томонлама нейрон bypass технологиясини синовдан ўтказиб, сезги ва қўл ҳаракатини муваффақиятли тиклади. Бу ҳақда “4pda” нашри хабар берди.
Тажриба Кит Томас исмли йигитда ўтказилган. У 3 йил аввал сувга шўнғиган вақтида умуртқаси узилган ва орқа мия жароҳатини орттирган. Натижада қўллари ва оёқлари фалаж бўлиб қолган. Замонавий тиббиёт ушбу фалажликни даволаш имконсизлигини билдирган. Аммо шифокорлар Томасни янги ёндашув асосида даволашга қарор қилди.
Операция Америкалик шифокорлар томонидан ўтказилди. Жарроҳлик вақтида унга сунъий интеллектдан фойдаланиб, мия сигналларини таржима қилувчи 5 та микрочип ўрнатилди.
Энди Томаснинг қўллари ҳаракатланади: у шунчаки ҳаракат ҳақида ўйлаши керак ва сунъий интеллект буйруқни аниқлайди. Бундан ташқари, тажрибадан сўнг, Томаснинг қўлидаги куч икки баровар кўпайди ва у bypass тизимига уланмаган бўлса ҳам билакларини ҳис қила бошлади.
Муваффақиятли якунланган ушбу технология кўплаб фалаж одамларга тўлиқ ҳаёт кечириши учун иккинчи имкониятни бериши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Тадқиқотчилар вазнсизлик ёки йиқилиш ҳиссини келтириб чиқарадиган мия ҳудудини аниқладилар ва бу беҳушликнинг янги шаклларини ишлаб чиқишга ёрдам беради.