МИБ ходимлари қарийб “20 минг доллар”ни ёқиб юборди

Жамият

image

Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Наманган вилояти бошқармаси томонидан жиноят ишлари бўйича шаҳар судининг 2021 йил 4 октябрдаги ижро варақасига кўра, ашёвий далил сифатида олинган қалбаки 19 минг 500 АҚШ доллари йўқ қилинди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда. 

Қайд этилишича, вилоят марказида яшовчи Насимжон Пахритдинов қирғизистонлик фуқаро билан тил бириктириб, ўзидаги қалбаки пулларни ҳақиқий қийматдаги 12 минг доллар пул купюраларига алмаштиришга келишади. Қалбаки пулларга харидор ҳам топиб қўйилганди. Ушбу жиноий “тўда” Косонсой туманида сохта пулларни ҳақиқийсига алмаштираётган вақтда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ашёвий далиллар устида қўлга олинган.

Суриштирувлар чоғида гуруҳ олдин ҳам худди шундай ноқонуний хатти-ҳаракатга қўл ургани ва 6 минг 800 қалбаки долларни 4 минг ҳақиқий долларга алмаштириб, пул ўтказмалари орқали хорижга чиқариб юборгани аниқланган.

Маълум қилинишича, жорий йилнинг ўтган 11 ойи давомида МИБ идоралари томонидан суд органларидан келган тегишли тартибда йўқ қилиш билан боғлиқ 10 дан ортиқ ижро ҳужжати ижроси таъминланган. Биргина, қалбаки валюта билан боғлиқ 4 та ҳужжат доирасида умумий ҳисобда 46 минг 650 минг доллар қалбаки пуллар йўқ қилинган.


Мақола муаллифи

Теглар

МИБ

Баҳолаганлар

663

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг