Метрода шилқимлик қилган блогер ва унинг шериги қамалди
3-саҳифа
−
01 Июнь 2023
12285Ижтимоий тармоқларда бир йигит метрода қизга шилқимлик қилгани акс этган видео тарқалиб, кўплаб эътирозларга сабаб бўлганди. Олий Суд матбуот хизмати йигитга ва уни видеога олган шеригига 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси белгиланганини маълум қилди.
Билдирилишича, бугун очиқ суд мажлисида Т.Р. (2001 йил Қашқадарё вилоятида туғилган, талаба) ва К.К. (2001 йилда Андижон вилоятида туғилган, талаба)га оид маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш кўриб чиқилган.
Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2023 йил 1 июндаги қарорига кўра, Т.Р. ва К.К. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-1-моддаси (шаҳвоний шилқимлик қилиш) 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир қилган деб топилиб, ушбу кодекснинг 32-моддаси (маъмурий жавобгарликни оғирлаштирувчи ҳолатлар) 4-қисми тартибида уларнинг ҳар бирига 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ мазкур ҳолат бўйича дастлабки маълумот берилиб, маъмурий баённома расмийлаштирилганини хабар қилган эдик.