Метрода нотаниш қизнинг белидан пастини ушлаган эркак қамалди
3-саҳифа
−
22 Август
14941Тошкент шаҳридаги метрода қизнинг белидан пастини ушлаб, шилқимлик қилган эркак қамалди. QALAMPIR.UZ суд ҳужжатлари билан танишди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 26 июль куни М.Т исмли шахс метронинг “Амир Темур” бекати электропоезди ичида З.С.ни белидан паст қисмини ушлаб, унга шаҳвоний шилқимлик қилганликда айбланган.
Суд мажлисида ҳуқуқбузар М.Т. ўз айбига иқрорлигини, жабрланувчи З.С.нинг белидан паст қисмига қўли кетиб қолганлигини, бироқ бу каби ҳаракатни қасддан қилмаганини билдириб, суддан унга нисбатан енгиллик беришни сўраган.
М.Т Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 411-моддаси 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир қилганликда айбдор деб топилиб, унга нисбатан 3 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ бегона аёлнинг белидан ушлаб, тегажоғлик қилган тарвуз сотувчиси қамалганди.
LiveБарчаси
АҚШ долларининг расмий курси пасайди.
27 Декабрь