Метан “заправка”лардаги чекловлар босқичма-босқич олиб ташланади

Жамият

image

Эртага, 6 март куни соат 09:00 дан эътиборан метан “заправка”лар фаолияти босқичма-босқич йўлга қўйилади. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар берди. 

Қайд этилишича, март ойининг дастлабки кунларида Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати кескин тушиб, табиий газ истеъмолининг ортиши ва газ қувурларида босимнинг пасайишига сабаб бўлган. Мазкур ҳолатда биринчи навбатда аҳоли ҳамда ижтимоий соҳа объектларини табиий газ билан таъминлашга устуворлик қаратилган ва автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари фаолияти вақтинчалик тўхтатилган.

“Ўтган кунлар мобайнида олиб борилган тезкор чора-тадбирлар натижасида қувурларда газ босими нормаллаштирилди. Бу эса метан заправкалар иш фаолиятини тиклаш имконини яратди”, дейилади хабарда.

Шунингдек, вазирлик келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўрашини маълум қилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижон вилояти Шаҳрихон туманидаги газ қуйиш шохобчасида ҳаво-газ аралашмасининг чақнаши содир бўлганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Метан заправка

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг