Мессининг “Интер Майами”да рекорд даражада даромад кўриши маълум бўлди
Спорт
−
19 Октябрь 2023
492736 ёшли Лионель Мессининг Америка клубидаги асосий маоши йилига 12 миллион долларни ташкил қилади. Компенсация, асосий иш ҳақига қўшимча равишда тўланадиган бонусларни инобатга олганда футболчининг даромади 20,4 миллион долларгача етади.
20,4 миллион доллар ичида Мессининг Adidas ва Apple TV'дан оладиган маблағлари ҳисобга олинмаган. Агар, Мессининг Adidas ва Apple TV'дан оладиган пуллари ҳам ҳисобланганда, унинг йиллик даромади 50-60 миллион долларга етади.
“Интер Майами”нинг яна бир футболчиси MLS'нинг энг кўп маош олувчи футболчилари ўнталигига кирди – бу венесуэлалик ҳужумчи Хосеф Мартинес. У жорий мавсумда тахминан 4,4 миллион доллар даромад қилади. Серхио Бускетс ва Хорди Албанинг “Интер Майами”дан топадиган пули 1,775 миллион ва 1,25 миллион долларни ташкил қилади.
MLS'нинг энг кўп маош оладиган футболчилари рўйхатида “Остин”да тўп сураётган Себастьян Дриусси ҳам бор. 27 ёшли аргентиналик футболчи жорий мавсумда 6 миллион доллар ишлаб топади.
MLS'нинг энг кўп маош олувчи 10 ўйинчиси:
1.Лионель Месси (“Интер Майами”) – 20,4 миллион доллар;
2.Лорензо Инсинье (“Торонто”) - 15,4 миллион доллар;
3.Жердан Шакири (“Чикаго Файр”) - 8,2 миллион доллар;
4.Чичарито (“Лос-Анжелес Гелакси”) - 7,4 миллион доллар;
5.Федерико Бернардески (“Торонто”) - 6,3 миллион доллар;
6.Себастян Дриусси (Остин) - 6 миллион доллар;
7.Эктор Эррера (“Хюстон Динамо”) – 5,2 миллион доллар;
8.Дуглас Коста (“Лос-Анжелес Гелакси”) - 4,5 миллион доллар;
9.Кристиан Бентеке (“ДС Юнайтед”) – 4,4 миллион доллар;
10.Жозеф Мартинес (“Интер Майами”) – 4,4 миллион доллар.