Роналду 2 млрд доллар ишлаб топган биринчи фаол спортчи бўлди
Спорт
−
09:27 369 1 дақиқа
Беш карра “Олтин тўп” соҳиби, португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналду фаолияти давомида жами 2 миллиард доллар даромад олган биринчи фаол спортчига айланди. Бу ҳақда “Forbes” нашри хабар берди.
Нашр ҳисоб-китобларига кўра, футболчи 2026-2027 йилги мавсумда Саудия Арабистонининг “Ал-Наср” клубидаги фаолияти учун 250 миллион доллар, реклама шартномалари ва бошқа бизнес лойиҳаларидан эса яна 50 миллион доллар ишлаб топиши кутилмоқда.
Манбанинг ёзишича, “Интер Майами” сафида тўп сураётган аргентиналик ҳужумчи Лионель Мессининг жами даромади келаси йили 2 миллиард долларлик чегарадан ошиши мумкин.
Маълумот учун, 41 ёшли Роналду беш карра Чемпионлар лигаси ғолиби, Европа чемпиони ва икки карра Миллатлар лигаси ғолиби ҳисобланади. Португалиялик футболчи 2022 йил декабридан буён “Ал-Наср” шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. У фаолияти давомида Португалиянинг “Спортинг”, Англиянинг “Манчестер Юнайтед”, Испаниянинг “Реал Мадрид” ва Италиянинг “Ювентус” клубларида ҳам тўп сурган.
Live
Барчаси23 Октябрь