Мессининг дебюти Америка телевидениесида рекорд ўрнатди

Спорт

image

Аргентиналик футболчи Лионель Мессининг “Интер Майами”даги дебют ўйинини Америка телевидениесида 12,5 миллион киши томоша қилди. Бу ҳақда “TyC Sports” хабар берди.

Манбага кўра, Флорида жамоасининг Лига кубоги доирасидаги “Крус Асульга (2:1) қарши баҳси телевидение тарихидаги энг кўп томоша қилинган футбол ўйини бўлди.

Қайд этилишича, ушбу ўйин 2022 йилдаги NBA финалига қараганда кўпроқ томоша қилинган. Ўз вақтида “Бостон” ва “Голден Стейт” баскетбол жамоаларининг ўйини ўртача 12,4 миллион томошабинни жалб қилган.

Маълумот учун, Америка телевидениесида энг кўп “Канзас-Сити” ва “Филадельфия” жамоалари тўқнашуви томоша қилинган. Америка футболи жамоалари ўртасидаги баҳсни 115 миллион киши ойнаи жаҳон орқали кўрган.


Мақола муаллифи

Теглар

Лионель Месси Интер Майами

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг