Мен барча даврларнинг энг зўр футболчисиман – Роналду

Спорт

−

image

Криштиану Роналду ўзини футбол тарихидаги энг яхши ўйинчи деб ҳисоблашини айтди. Бу ҳақда Роналду CNN Portugal телеканалига берган интервьюсида сўз очди.

У журналист ва дўсти Эду Агирре билан суҳбатда Лионель Месси билан рақобати, фаолияти ва эришган натижалари ҳақида гапирди.

“Мен барча даврларнинг энг зўр футболчисиман. Тамом. Рақамларнинг ўзи гапиради. Мен ўзимдан яхшироқ ҳеч кимни билмайман. Тарих аллақачон ёзилган. Бугун фаолиятимни якунласам ҳам, ҳеч нарсадан афсусланмайман”, дейди португалиялик ҳужумчи.

Суҳбат давомида Роналду Лионель Месси билан йиллар давомида давом этган рақобати ҳақида ҳам фикр билдирган. Уларнинг ўзаро рақобати жаҳон футболида янги даврни бошлаб бергани таъкидланган.

Роналдунинг айтишича, улар бир-бири учун мотивация манбаи бўлиб хизмат қилган. У бу рақобатни Формула-1 нинг афсонавий пойгачилари Ален Прост ва Айртон Сенна ўртасидаги беллашувга қиёслаган.

“Улардан бири доимо иккинчисига мотивация берган. Бу худди Формула-1 даги Ален Прост ва Айртон Сенна ўртасидаги рақобатга ўхшайди”, дейди Роналду.

Португалиялик юлдуз ёшига қарамай, гол уришда давом этаётганини ҳам таъкидлаб, бу натижалари учун ўзига етарлича баҳо берилмаётганини айтган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Криштиану Роналду Португалия терма жамоаси базасини тарк этгани учун маълум муддатга терма жамоадан четлатилганди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг