Месси ЕЧЛда яна бир катта рекорд ўрнатди
Спорт
−
06 Октябрь 2022 7637 1 дақиқа
Кеча, 5 октябрь куни Европа Чемпионлар лигасининг 3-тури доирасида Франциянинг ПСЖ клуби “Бенфика”га қарши майдонга тушди ва 1:1 ҳисобидаги дуррангга имзо чекди.
Учрашувдаги Париж клубинин ягона голига Лионель Месси муаллифлик қилди. Натижада, Лео Мессининг Европа чемпионлар лигасида гол урган клублари сони 40 тага етди ва бу мутлоқ рекорд кўрсаткич ҳисобланади. Мессидан кейинг энг яхши натижа Криштиану Роналдуга тегишлидир. Португалиялик футболчи ЕЧЛда 38 та клуб дарвозасини ишғол қилган.
Шунингдек, аргентиналик футболчи “Бенфика”га қарши учрашувда ЕЧЛнинг гуруҳ босқичидаги 77-голини урди. 35 ёшли футболчига 77 та гол уриш учун 83 та ўйин керак бўлган.
Умуман олганда, жорий мавсум Лионель Месси учун омадли ўтмоқда. У ПСЖ сафида 13 та учрашувда майдонга тушиб, 8 та гол урди ва 8 та голли узатма амалга оширди.
Маълумот учун, Месси 2021 йилнинг ёзида “Барселона”ни тарк этиб, ПСЖ сафига қўшилганди. У “кўк анорранглилар” сафида 520 та ўйин ўтказиб, 474 та гол урган ва 216 та голли узатмани амалга оширган. Месси Каталония клуби билан биргаликда 35 та совринни қўлга киритган ва “Олтин тўп”нинг етти карра соҳибига айланган
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025