Месси ва Рамос яна бир жамоада ўйнаши мумкин
Спорт
−
03 Июль 2023 3701 1 дақиқа
АҚШнинг “Интер Майами” клуби Лионель Мессининг ПСЖдаги собиқ жамоадоши Серхио Рамос трансфери устида ишламоқда. Бу ҳақда “Goal” хабар берди.
Манбага кўра, сўнгги ҳафталарда Лионель Месси ва Серхио Бускетснинг трансферини эълон қилиб, футбол оламини ҳайратда қолдирган MLS клуби аллақачон Рамос билан бу борада гаплашиб улгурган.
Шунингдек, “Интер Майами” ўтган мавсум охирида “Барселона” билан шартномасини бекор қилган испаниялик ҳимоячи Хорди Альба билан олиб борилаётган музокараларнинг ижобий якунига яқин турганини ҳам маълум қилган.

Маълумот учун, Серхио Рамос 2022/2023 йилги мавсумда ПСЖ сафида 33 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол ва 1 та голли узатмага муаллифлик қилди. Хорди Альба эса “Барселона” номидан 24 та ўйинда қатнашиб, 2 та гол ва 3 та ассистни ўз номига расмийлаштирди.
Live
БарчасиУкраина дронлари Москвага ҳужум қилмоқда.
14 Декабрь