Месси ўз тарихида ўттизинчи мамлакат дарвозасига гол киритди

Спорт

image

Кеча, 5 июнь куни Аргентина терма жамоаси Эстонияга қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушди ва 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди. 

Аргентина термасининг барча голларига Лионель Месси муаллифлик қилди. Эстония терма жамоаси Месси гол урган ўттизинчи мамлакатга айланди. Қайд этиш жоизки, Лионель Месси Аргентина сафида умумий ҳисобда 51 та миллий жамоага қарши майдонга тушган.

Маълумот ўрнида, Месси ПСЖга 2021 йилнинг ёзида келиб қўшилган эди. Ўтган мавсумда аргентиналик футболчи барча мусобақаларда 33 та ўйинда майдонга тушиб, 11 та гол ва 13 та голли узатмага муаллифлик қилган. Томонлар ўртасидаги келишув келаси мавсум охирида якунига етади. Париж клубига қадар Месси бутун фаолиятини Испаниянинг “Барселона” клубида ўтказган.

Маъруф Абдумаликов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Месси

Баҳолаганлар

32

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг