Месси Роналду билан рақобатини “буюк жанг” деб атади
Спорт
−
31 Октябрь 2023
103412022/2023 йилги мавсум якуни бўйича “Олтин тўп” мукофоти совриндори Лионель Месси португалиялик футбол юлдузи Криштиану Роналду билан узоқ йиллик рақобатини “буюк жанг” деб атади. Бу ҳақда у “L’Equipe” нашрига берган интервьюсида тўхталиб ўтди.
“Спорт нуқтаи назаридан бу буюк жанг эди. Ўйлайманки, биз йиллар давомидаги рақобат орқали бир-биримизга фойда келтирдик, чунки иккаламиз ҳам рақобат қилишни яхши кўрамиз. Роналдунинг хоҳиши ҳам ҳар доим ҳаммани мағлуб этиш бўлган”, дейди футболчи.
Аргентиналик футболчи шунингдек, бу давр ортиқ такрорланмаслиги ва энди барчаси шунчаки ажойиб тарихга айланиб бораётганига шама қилиб, ҳаммаси учун Роналду ҳамда “Классико” мухлисларига пинҳона миннадорлик билдирган.
“Ўйлашимча биз иккаламиз ҳам бу чўққига чиқишга ва унда узоқ вақтлар қолишга лойиқ эдик. Бу вақт ичида қилган ишларимизнинг ҳар бирини қадри буюк, чунки айтилганидек, чўққига чиқиш осон, у ерда қолиш қийин.
Аниқ қанча вақтлигини билмайман, аммо 10-15 йил чўққида турдик ва бу анча қийин бўлди. Бу воқеа футболни севадиган барча мухлислар учун ажойиб ва такрорланмас хотирага айланади”, дейди Месси.
Маълумот учун, “Интер Майами” аъзоси фаолиятидаги 1-“Олтин тўп”га 2009 йили “Барселона” сафида эга чиққан. Шунингдек, Лео 2010, 2011, 2012, 2015, 2019 ва 2021 йилларда йилнинг энг яхши футболчиси сифатида эътироф этилган.
LiveБарчаси