Бундай мартаба ва натижаларга эришишни тасаввур ҳам қилмагандим – Месси

Спорт

image

“Интер Майами” клуби ва Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси “France football” нашри томонидан тақдим этиладиган “Олтин тўп” совринини қўлга киритгани ҳақида фикр билдирди.

“Бу ерда яна бўлиш ва ушбу лаҳзалардан завқланиш жуда ёқимли. Жаҳон чемпионатида ғалаба қозонганимдан ва орзумни амалга ошганидан хурсандман. Мен бундай мартаба ва натижаларга эришишимни тасаввур ҳам қилмагандим. Тарихдаги энг яхши жамоанинг бир қисми бўлиш бахтига муяссар бўлганимдан мамнунман”, дейди Месси.

Таъкидлаш жоиз, Месси соврин учун курашда “Манчестер Сити” аъзоси Эрлинг Холанд ва ПСЖ ҳужумчиси Киллиан Мбаппени ортда қолдирди.

Бу соврин аргентиналик учун фаолиятидаги 8-Олтин тўп бўлди. Шу вақтга қадар ҳеч ким “Олтин тўп”ни аргентиналик ҳужумчидан кўра кўпроқ қўлга киритмаган. Месси нуфузли мукофотга 2023 йилдан ташқари 2009, 2010, 2011, 2012, 2015, 2019 ва 2021 йилларда эга чиққан.


Мақола муаллифи

Теглар

Лионель Месси Олтин тўп Эрлинг Холанд

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made