“Месси ва Роналду каби”. Диёрa Келдиёрова Ута Абэ билан рақобати ҳақида гапирди

Sport

−

image

2024 йилги Париж Олимпиадаси чемпиони, ўзбекистонлик дзюдочи Диёрa Келдиёрова ижтимоий тармоқларда япониялик дзюдочи Ута Абэ билан таққосланишини Лионель Месси ва Криштиану Роналду ўртасидаги рақобатга ўхшатди. Бу ҳақда Диёра “Judo TV” телеканали маълум қилди.

Суҳбат давомида Келдиёровадан ижтимоий тармоқларда икки спортчининг доимий равишда бир-бири билан таққосланишига қандай муносабатда экани сўралган.

“Биласизми, бу худди Лионель Месси ва Криштиану Роналдуга ўхшайди. Уларнинг ҳар иккиси ҳам энг зўр. Биз ҳам иккимиз энг яхшимиз. Қўлимиздан келганича ҳаракат қиламиз. Ҳа, баъзида одамлар бироз ақлдан озишади”, дейди Келдиёрова.

Шунингдек, журналист Диёрадан Ута Абэ билан яна бир бор беллашишни хоҳлайсизми, деб ҳам сўради.

“Албатта! Бу дзюдо, мен ҳар доим беллашувга тайёрман, дея жавоб берди ўзбекистонлик спортчи.

Маълумот учун, Келдиёрова Париж Олимпиадасида 52 килограммгача бўлган вазн тоифасининг 1/8 финалида Ута Абэни мағлуб этган эди. Бу натижа япониялик дзюдочининг узоқ давом этган ғалабали сериясига чек қўйганди. Кейинчалик Диёрa Келдиёрова финалда ҳам ғалаба қозониб, Ўзбекистон аёллар дзюдоси тарихидаги илк олимпия олтин медалини қўлга киритганди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Диёрa Келдиёрова Хорватиянинг Загреб шаҳрида бўлиб ўтган Гран-при турнирида ўз вазн тоифасида бронза медални қўлга киритганди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends