Месси майдонда деярли ҳамма нарсани мукаммал даражада бажаради – Мбаппе
Спорт
−
03 Апрель 650 2 дақиқа
“Реал Мадрид” ҳужумчиси Килиан Мбаппе “Интер Майами” футболчиси Лионел Месси билан бирга ўйнаган вақтлари ҳақида гапирди. Бу ҳақда у “The Bridge” шоусида сўз очди.
Иккала юлдуз футболчи 2021-2023 йилларда “Пари Сен-Жермен” сафида бирга ҳаракат қилган.
“Месси? У майдонда деярли ҳамма нарсани мукаммал даражада бажаради.
Сизга бир воқеани айтиб берсам. ПСЖда машғулот пайти эди. Биз зарба бериш устида ишлаётгандик. Мен ва Неймар энг яхши натижаларни кўрсатаётгандик – ҳар иккимиз ҳам тахминан 6-7 тадан гол урдик ва ўзимизни яхши формадамиз деб ўйладик.
Кейин эса Месси келди. Унга қараб туриб, оддий машғулот ҳам қандай санъат даражасига чиқиши мумкинлигини тушуниб етасиз. У 10 марта зарба берди – шулардан 9 таси голга айланди. Энг ҳайратланарлиси эса у ҳар сафар деярли бир хил услубда, бир хил аниқлик билан тўпни дарвозага жойлади”, дейди франциялик футболчи.
Эслатиб ўтамиз, яқинда 38 ёшли Месси бутун фаолиятидаги голлари сони бўйича 900 лик маррани забт этганди. Айни вақтда унинг ҳисобида 902 та гол мавжуд. Ундан олдинда фақат “Ал-Наср” ва Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду бор. Унинг ҳисобида ҳозирда 965 та гол мавжуд.
Рамазон Усанов
Live
Барчаси