Месси фаолиятидаги 900-голини урди (видео)
Спорт
−
19 Март 1861 1 дақиқа
Бугун, 19 март куни Американинг “Интер Майами” клуби ҳужумчиси Лионель Месси КОНКАКАФ Чемпионлар кубоги 1/8 финал жавоб учрашувида “Нэшвилл”га қарши баҳснинг 7-дақиқасида гол уриб, ўзининг фаолиятидаги 900-голини расмийлаштирди.
Месси фаолияти давомида жами 900 та гол урган. Шундан 672 таси “Барселона” сафида, 32 таси “Пари Сен-Жермен” таркибида, 81 таси Аргентина ёшлар ва олимпия жамоалари сафида, 115 таси эса Аргентина миллий терма жамоаси сафида киритилган.
Бироқ, Мессининг ушбу голи жамоасини мусобақадан чиқиб кетишдан қутқара олмади. Учрашув 1:1 ҳисобида якунланди. Икки ўйин натижасига кўра умумий ҳисоб тенг бўлди, бироқ сафарда урилган гол қоидаси сабаб “Нэшвилл” кейинги босқичга йўл олди. Биринчи ўйин 0:0 ҳисобида тугаганди.
Лионель Месси “Барселона” футбол академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. У 2003 йилдан 2021 йилгача клубнинг асосий жамоасида тўп суриб, “Барселона” билан 4 марта Чемпионлар Лигаси ғолиби бўлган, 2022 йилда Аргентина билан Жаҳон чемпионатида ғалаба қозонган. Шунингдек, у икки марта Копа Америка ғолиби бўлган ҳамда 8 марта “Олтин тўп” совринини қўлга киритган.
Месси 2023 йилдан буён “Интер Майами” сафида тўп суриб келмоқда.
Live
БарчасиЎзбекистонда зилзила содир бўлди
12 Апрель
Венгрияда Орбан ҳам сайловда овоз берди
12 Апрель