Месси Куман билан келишолмади. У “Барселона”дан кетади
Спорт
−
26 Август 2020
14387“Барселона” клуби ҳужумчиси Лионел Месси янги бош мураббий Рональд Куман билан суҳбатдан кейин жамоани тарк этишга қарор қилди. Бу ҳақда “As” нашри хабар берди.
Суҳбат давомида нидерландиялик мутахассис Мессига ортиқ жамоада алоҳида мавқега эга бўлмаслигини айтган.
Шундан сўнг, Месси клубни тарк этиши ҳақида раҳбариятни огоҳлантирган. Бунинг ортидан “Барселона”да шошилинч йиғилиш ўтказилган. Йиғилиш тафсилотлари ҳақида ҳозирча маълумот мавжум эмас.
Аммо клуб Мессини қўйиб юборишни истамаса, футболчи шартномани муддатидан аввал тугатиш бўйича қайта сўров юбормоқчи.
Эслатиб ўтамиз, “Барселона” Чемпионлар лигасининг чоракфиналида “Бавария”дан 2:8 ҳисобида қақшатқич мағлубиятга учрагач, клуб бош мураббийи Кике Сетьен истеъфога чиқарилди.
Унинг ўрнини нидерландиялик мутахассасис Рональд Куман эгаллади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь