ЕЧЛ: “Бавария” “Барселона”ни янчиб ташлади

Спорт

image

Кеча, 14 август куни Европа Чемпионлар лигасининг чоракфинали доирасида “Бавария” ва “Барселона” клублари ўзаро куч синашди. Натижа “Барселона” учун шармандали бўлди. 

Немис клуби каталонияликлар дарвозасига 8 та гол урди. “Барселона” бунга 2 та гол билан жавоб қайтарди. Унинг биттаси ҳам автогол.

Ўйининг биринчи бўлими тўлиқ “Бавария”нинг устунлиги остида ўтди. Немислар илк тўрт голни ўйиннинг дастлабки 31 дақиқасида урди. Томас Мюллер дубл қайд этган бўлса, Иван Перишич ва Серж Гнабрилар биттадан голни ҳисобига ёзиб қўйди. 

7-дақиқада эса Давид Aлаба ўз дарвозасига гол урди. Иккинчи бўлим аввалига Суарес ҳисобни бироз қисқартирганди, аммо 63-дақиқада Киммих Девиснинг рейдидан сўнг ҳисобни яна йирик кўринишга келтирди, яъни 2:5.

Ўйиннинг кейинг дақиқаларида фақат “Бавария” футболчилари гол урди. Коутиньо дубл қайд этган бўлса, Левандовский ҳам битта гол урди. 

Эслатиб ўтамиз, яримфиналда “Бавария” “Манчестер Сити” ёки “Лион”га қарши ўйнайди.

Aҳрорбек Ҳайруллаев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

178

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг