Расман: “Барселона”га янги бош мураббий тайинланди

Спорт

image

Нидерландиялик мутахассис Рональд Куман “Барселона” клубининг янги бош мураббийи этиб тайинланди. Бу ҳақда клуб расмий сайтида хабар берилди.

Каталонияликлар нидерландиялик мутахассис билан 2 йилга шартнома тузган. Янги мураббий бугун, 19 август куни таништирилади.

Маълумот учун, Куман 6 йил “Барселона” сафида тўп сурган ва афсонавий жамоанинг бир қисми бўлган. Шунингдек, мураббийлик фаолияти бошида “Барселона”да Луи Ван Гаал штабида ишлаган.

“Барселона” Рональд Куман билан шартнома тузиши учун Нидерландия футбол федерациясига 4-5 миллион евро тўлаб бериши керак бўлади.

Эслатиб ўтамиз, “Барселона”нинг собиқ бош мураббийи Кике Сетьен Чемпионлар лигаси чоракфиналида “Бавария”дан учралган қақшатқич 2:8 ҳисобида мағлубиятдан кейин бўшатилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Рональд Куман “Барселона”

Баҳолаганлар

243

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг