Месси АҚШга таътил учун келмаган – Бекхэм
Спорт
−
22 июл 2023 5130 1 дақиқа
“Интер Майами” клуби эгаси Девид Бекхэм аргентиналик ҳужумчи Лионель Мессининг клубдаги асосий вазифасини айтиб ўтди. Месси Америкага бежизга келмаган.
“Месси ҳали ҳам иштиёққа тўла, у янада кўпроқ ғалабаларга эришишни хоҳлайди. У МЛСга, Майамига янги натижаларга эришиш учун келди. Лео бу ерга таътилни ўтказишга келмаган. У ғалабаларга эришиши ва мамлакатдаги ёш футболчиларга мотивация бериши керак”, дейди Бекхэм.
Ўтган мавсум аргентиналик футболчи ПСЖ сафида барча турнирлар доирасида 40 та ўйинда майдонга тушиб, 21 та гол урди ва 20 та голга ассистентлик қилди. Унинг Майами клуби билан шартномаси 2025 йилгача мўлжалланган.
Live
Барчаси