Меркель яна эътибор марказида. У Россия ва Украина ўртасида даллоллик қилиши мумкин

Олам

image

Германияда Украина инқирозини ҳал қилишда воситачи роли учун собиқ канцлер Ангела Меркель номзоди таклиф қилинди. Ушбу фикр Германия Бундестагидаги “Сўллар” партияси фракцияси ҳамраиси Дитмар Барч томонидан илгари сурилган.  

Меркель Германия ҳукуматини 2005 йилдан 2021 йилгача — 16 йил бошқарган. 

“У можаронинг ҳар икки томонида вазиятни тинчлантириш нуфузига эга”, деган Барч. 

Унинг фикрича, канцлер Олаф Шольц ҳукумати Меркель ўйнаган воситачилик ролини ўйнамайди. Шу муносабат билан Барч мамлакатнинг амалдаги ҳукуматига “Франция билан биргаликда Меркелни Россия ва Украина ўртасида мумкин бўлган тинчлик воситачиси сифатида танлашни” таклиф қилган. 

Маълумот ўрнида, 2018 йилда Меркель бешинчи муддатга канцлерликка номзодини қўймаслигини эълон қилди. 2021 йил декабрида у Германия ҳукумати раҳбарлигидан расман кетди. 

Собиқ канцлер истеъфога чиққанидан кейин сиёсий лавозимларда ишламоқчи эмаслигини бир неча бор айтган.


Мақола муаллифи

Теглар

Меркель

Баҳолаганлар

284

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг