Меркель “соя идора” яратишда айбланмоқда 

Олам 5826
image
-

Ангела Меркель Германия канцлери лавозимини тарк этгач, унинг идорасида тўққиз киши ишлайди, молиялаштириш Мудофаа вазирлигидаги фойдаланилмаган лавозимлар ҳисобидан таъминланади. Бу ҳақда Молия вазирлиги ҳужжатига таяниб хабар берилган.  

Таъкидланишича, идора раҳбари ва унинг ўринбосари 10,4 минг евро маош олади. Шунингдек, идорада иккита ёрдамчи, котиба ва ҳайдовчи ишлайди. 

2019 йилда Бюджет бўйича бундестаг қўмитаси бундай бюролар ходимларини давлат бюджетидан тўланадиган бешта лавозим билан чеклаш учун овоз берган. 

“Меркель хоним ўзини ҳар доим камтарин канцлер сифатида кўрсатиб келган. Шубҳасиз, бу тугади. Унинг бўлажак бюросининг мўл-кўл жиҳозлари у канцлернинг “сояли” бўлимини яратмоқчи деган таассурот уйғотади. Кўринишидан, ҳозирги Молия вазири (Олаф) Шольц унинг олдида қулоғигача қарзга ботган. Акс ҳолда, ходимларнинг ортиқча таъминланишини тушунтириб бўлмайди”, деган “Сўллар” партияси вакили Гезине Лёцш.  

Маълумот ўрнида, ҳокимиятдан кетаётган Меркель 15 минг еврога яқин пенсия олиши кутилмоқда. 

Меркель 2005 йилдан бери (тўрт муддат) Германия канцлери лавозимини эгаллаб келган, шунингдек, Христиан-Демократик Иттифоқига раислик қилган. У 2018 йилда кейинги муддат охирида лавозимидан кетишини эълон қилган. У навбатдаги сайловларга уч йил қолганида ёш сиёсатчилар масъулиятни ўз зиммасига олиши ва партияни тайёрлаши учун баёнот берган. Ҳукумат раҳбари Меркелнинг ваколат муддати тугаши ҳақидаги хабар 26 октябрь куни эълон қилинган. У янги Вазирлар Маҳкамаси шаклланмагунча канцлер лавозимида ишлайди.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 248
Рейтинг: 2.9
t
×