Меркель коронавирус вакцинасининг нархини тахмин қилди
Саломатлик
−
02 Май 2020
18007Коронавирусга қарши вакцинани ишлаб чиқиш учун тахминан 8 миллиард евро керак бўлади. Бу ҳақда бугун, 2 май куни Германия канцлери Ангела Меркель маълум қилди.
Меркелнинг сўзларига кўра, немис мутахассислари коронавирусга қарши вакцина яратиш учун сарф-харажатларни 8 миллиард еврога баҳоламоқда. Ушбу харажат ичига олимлар иш ҳаққи ва лаборатория харажатлар киритилганми йўқми маълумот берилмаган.
Маълум қилинишича, аввалроқ, Меркель Германия коронавирусга қарши вакцина ишлаб чиқаришини эълон қилган.
Маълумот учун, ишлаб чиқувчилар шу йил охиригача чиқарилиши мумкин бўлган вакциналарни тайёрлашга шошилишмоқда. Аввалроқ, Оксфорд университети олимлари вакцинани июнь ўрталарида ишлаб чиқариш мумкинлигини айтишган эди. Хитой олимлари эса вакцинани махсус одамлар учун сентябрда қўллаш мумкинлигини айтди. Шунингдек, АҚШ етакчи мутахассиси мамлакатда вакцина йил охиригача миллионлаб дозада ишлаб чиқарилишини эълон қилди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь