Ангела Меркель ҳақида сериал суратга олинмоқда
Олам
−
12 Июль
2943Германиянинг собиқ канцлери Ангела Меркель сиёсатдан кетганидан уч йил ўтиб, у ҳақда “Мисс Меркель” номли комедия жанридаги сериал суратга олинмоқда. Бу ҳақда “Financial Times” нашри хабар берди.
Қайд этилишича, сериал Италия телевидениеси томонидан суратга олинаётган бўлиб, Агата Кристининг детектив роман қаҳрамонидан илҳомланган ҳолда яратилган. Кинокартинада Меркель Ҳелмут лақабли ити билан қотилликларни фош қилади.
Эътиборлиси шуки, сериалдаги актриса собиқ канцлернинг иш фаолиятидаги ташқи кўринишини сақлаб қолган бўлиб, уни рангли курткалари ва “боб” соч турмагида кўриш мумкин.
Маълумот учун, Ангела Доротея Мергель – немис давлат ва сиёсий арбоби, физик кимёгар, табиий фанлар доктори. 2005 йил 22 ноябрдан 2021 йил 8 декабргача Германия Федерал канцлери лавозимида фаолият юритган. У бу лавозимни эгаллаган биринчи аёл бўлиб, Германия тарихида узоқ ҳукмронлик қилган учинчи канцлер ҳисобланади.