Мерей Омонбоева ўрнига янги раҳбар тайинланди

Жамият

image

Дилшод Эсонович Шакаров Савдо-саноат палатаси Навоий вилояти ҳудудий бошқармаси раҳбари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

У тайинловга қадар Учқудуқ тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари – иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи лавозимида ишлаган.

Маълумот учун, Дилшод Шакаров 1975 йилда Самарқанд шаҳрида туғилган. У 1999 йилда Самарқанд кооператив институтини, 2009 йилда Самарқанд давлат университети, 2024 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тугатган. 2018-2019 йилларда ҳам Савдо-саноат палатаси Навоий вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Савдо-саноат палатаси Навоий вилояти бошқармасининг собиқ бошлиғи Мерей Омонбоевага нисбатан қўзғатилган жиноят иши доирасида якуний суд ҳукми ўқилганди. Суд ҳукми билан Мерей Омонбоева Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” бандида (Жуда кўп миқдорда фирибгарлик) назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилган. Бироқ суд Мерей Омонбоева аёл киши экани, муқаддам судланмаганлиги, ижтимоий фойдали меҳнат билан шуғулланаётганлиги, “Маҳалла ифтихори” кўкрак нишони ҳамда Зулфия номидаги давлат мукофоти билан тақдирлангани, етказилган зарар қопланганини ҳисоблаб, Жиноят кодексининг 70-моддасига (Шахснинг ижтимоий хавфлилик хусусиятини йўқотиши муносабати билан уни жазодан озод қилиш) асосан жазодан озод қилишни лозим топган.


Мақола муаллифи

Теглар

Навоий вилояти Савдо-саноат палатаси Мерей Омонбоева

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг