Мен одам эмасманми? – Қодиров кўриниш берди

Олам

image

Аввалроқ, Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров коронавирусга чалингани ва унинг аҳволи оғирлиги ҳақида хабар берилган эди. Кеча, 27 май куни Президент биринчи марта коронавирусга чалингани ҳақидаги хабарларга изоҳ берди. Бу ҳақда РИА Новости агентлиги маълум қилди.

Хабарларга кўра, 27 май куни Қодиров узоқ вақт биринчи марта жамоатчилик олдида пайдо бўлди. Бироқ унинг ўнг қўлида тиббий мослама – катетер пайдо бўлганини кўриш мумкин.

“Дунёдаги миллионлаб одамлар коронавирус билан касалланган, ўн минглаб одамлар ўлган, нима қилибди агар мен ҳам касаллансам? Мен одам эмасманми? Касал бўлишга ҳаққим йўқми? Иммунитет ва гемоглобинимни ошириш учун осма укол олишга ҳаққим йўқми? Мен мутлақо соғлом одамман“, дейди Қодиров.

Ҳозирда уни аҳволи яхшилиги айтилмоқда. Қодиров аввалроқ коронавирус билан касалланган танишини кўргани боргани ва у билан қучоқлаши кўришгани ҳақида видеолар ҳам тарқалган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Рамзан Қодиров

Баҳолаганлар

817

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг