Мен коронавирусга қарши мажбурий эмлашга қаршиман – Новак Жокович
Олам
−
20 Апрель 2020
5549Сербиялик дунёнинг биринчи рақамли ракетка устаси, теннисчи Новак Жокович коронавирусга қарши мажбурий эмлашга қарши. Бу ҳақда у Facebook'даги ёзишмалардан бирида маълум қилди.
"Шахсан мен эмлашга қарши эмасман. Лекин саёҳат қилишим учун кимдир мени эмлашга мажбурлашини хоҳламайман. Мажбурий бўлмаса нима бўлади? Мен ўзим учун ўзим қарор қабул қилишим керак. Менинг бу борада ўз фикрларим бор ва бу фикрлар бир мунча вақтдан сўнг ўзгарадими йўқми билмайман" дейди Жокович.
Маълумот учун, ҳозирда 70 дан ортиқ давлатда вакцина устида иш олиб бориляпти. Бу борада Хитой, Россия, АҚШ, Австралия давлатларида аллақачон клиник синовлар бошлаб юборилган. Шунингдек, Буюк Британияда вакцинани кенг миқёсда ишлаб чиқариш бошлангани маълум қилинди.
Сўнгги маълумотларга кўра, дунёда коронавирус билан боғлиқ 2 404 071 та ҳолат аниқланган. Касалланганларнинг 624 798 нафари соғайган, 165 238 нафари эса вафот этган.
LiveБарчаси