Буюк Британия коронавирус вакцинасини кенг кўламда ишлаб чиқаришни бошлади
Олам
−
19 Апрель 2020
16036Буюк Британияда SARS-CoV-2 коронавирус вакцинасини клиник тадқиқотлар тугашидан аввал кенг миқёсда ишлаб чиқариш бошланди. Бу ҳақда бугун, 19 апрель куни Оксфорддаги Женнер институти директори Адриан Хилл маълум қилди.
Таъкидланишича, ушбу вакцина устида ўтказилаётган клиник синовлар ҳали якунланмаган. Бироқ олимлар ушбу вакцина самарали ва хавфсизлигига ишонади. Уларнинг фикрича, ушбу жараёнда синовларга вақт кетказмаслик керак.
“Вакцина устида олиб борилаётган синовлар билан бир вақтда уни ишлаб чиқаришни бошлашимиз керак. Биз вакцинани сентябрь ойигача миллион дозада тайёр бўлади деб умид қиламиз“, дейди Адриан Хилл.
У янги вакцина синовлардан муваффақиятли ўтиш эҳтимоли 80 фоиз эканлигини айтиб ўтди. Шунингдек, вакцинани ишлаб чиқаришни Буюк Британия ҳукумати қўллаб-қувватламоқда. Ҳукумати синов учун 2,2 миллион фунт стерлинг (2,7 миллион доллар) миқдорида маблағ ажратди.
Сўнгги маълумотларга кўра, Буюк Британияда коронавирус билан боғлиқ 115 314 та ҳолат аниқланган. Касалланганларнинг 414 нафари соғайган, 15 498 нафари эса вафот этган. Мавжуд беморлар сони 99 402 кишини ташкил қилмоқда.
LiveБарчаси