Мен футболчиларга дурангни ушлаб қолиш керак демадим – Катанец
Спорт
−
15 Ноябрь
105372026 йилги Жаҳон чемпионати саралаши доирасидаги Қатар-Ўзбекистон учрашувидан сўнг Сречко Катанец матбуот анжуманида ўйин ҳақида фикр билдирди.
“Биринчи бўлимда йўқ жойдан иккита гол ўтказиб юбордик. Кейин ўзимизни ўнглаб иккита гол урдик. Бу футбол, биз охирида гол ўтказиб мағлубиятга учрадик”, дейди мураббий.
Катанец Жалолиддин Машариповнинг бетоб бўлишига қарамай, ўйинга қўшилганига изоҳ берди.
“У яхши савиядаги футболчи бўлгани учун ҳам уни туширдик. У ўйиннинг иккинчи бўлимида майдонга туширишни илтимос қилганди. Захира пайтида мен таваккалчиликка қўл урдим”, дейди мураббий.
Шунингдек, Катанец охирги дақиқада ўтказиб юборилган голга ҳам тўхталди.
“Қандай қилиб сўнгги дақиқада оддий гол ўтказдик, буни билмайман. Анча пайтдан бери мағлубиятга учрамаётган эдик, шунинг учун бу мухлислар учун оғир. Олдимизда яна 5 та ўйин бор”, дейди бош мураббий.
Катанец сўнгги дақиқаларда ҳимоячи тушириб дурангга ҳаракат қилиш керак, деган топшириқ берилмаганини билдирди.
“Мен футболчиларга бундай демадим. Билмайман, нима учун бундай бўлди, бошқа ўйинларда кўрсангиз ҳам шундай воқеаларни кўрасиз. Бу саволга жавобни дунёнинг энг кучли мураббийлари ҳам бера олмайди. Бундай вазиятда футболчилар дуранг натижа қониқарли бўлади деб ўйлашади”, дейди бош мураббий.
Маълумот учун, Ўзбекистон терма жамоаси ушбу мағлубиятдан сўнг ҳам турнир жадвалида 2-ўринда бормоқда. Жамоа кейинги турни Шимолий Кореяга қарши 19 ноябрь куни ўтказади.
LiveБарчаси