Мен фронтга қайтдим – Трамп яна Оқ уйда (видео)
Олам
−
06 Октябрь 2020
12368АҚШ Президенти Дональд Трамп муолажалардан сўнг Уолтер Рид ҳарбий шифохонасидан чиқди ва Оқ уйга қайтди.
Америка раҳбари бино ичидан тиббий ниқоб таққан ҳолда соқчилар ҳамроҳлигида чиққан. У журналистларнинг саволларига жавоб бермаган. Оқ уй раҳбари ўз қароргоҳига вертолётда йўл олган.
Трамп вертолётдан тушиб Оқ уй айвони томон кўтарилган. Ниқобини ечиб, унинг хавфсизлигини таъминлаган аскарларга миннатдорлик билдирган. Шундан сўнг, Трампнинг Twitter саҳифасида унинг мурожаат йўллаган видеоси пайдо бўлган.
"Тузалишимга ёрдам берган барча шифокорлар, ҳамшираларга раҳмат. Шуни айтмоқчиманки, коронавирусга сизни бошқаришига имкон берманг. Қўрқманг, бизда энг яхши шифокорлар ишлайди. Мен ўзимни жуда яхши ҳис қиляпман. Ҳатто 20 йил олдингидан ҳам яхшироқ.
Мен фронтга қайтдим. Яна такрорлайман, касаллик сизни бошқаришига йўл қўйманг, эҳтиёт бўлинг. Вакцина ҳам иложи борича тезроқ яратилади. Мени қўллаганингиз учун раҳмат", деб мурожаатини якуналаган Трамп.
Эслатиб ўтамиз, АҚШ Президенти Дональд Трамп ва унинг рафиқаси Меланияда жорий йилнинг 1 октябрь куни коронавирус аниқланганди. Бироз ўтиб эса Президент Уолтер Рид ҳарбий шифохонасига ётқизилганди.
4 октябрь куни эса Трамп Уолтер Рид клиникаси олдида тўпланган тарафдорларига миннатдорлик билдириш учун қисқа вақтга шифохонани тарк этганди.
LiveБарчаси