Трамп қисқа вақтга шифохонани тарк этди

Олам 8035
image

Коронавирусдан даволанаётган АҚШ Президенти Дональд Трамп кеча, 4 октябрь куни Уолтер Рид клиникаси олдида тўпланган тарафдорларига миннатдорлик билдириш учун қисқа вақтга шифохонани тарк этди.

Трампнинг қора зирҳли автомобили унинг тарафдорлари тўпланган кўчадан секин ўтиб кетган. Автомобиль ойналари кўтарилган бўлган.

Ундан бироз авва эса Трамп Twitter`даги саҳифасида қуйидаги постни қолдирганди:

“Ўйлашимча, биз бу ерда кўчага йиғилган ватанпарварларга кутилмаган совға билан ҳайратда қолдирамиз”.

Оқ уйнинг маълм қилишича, қисқа сайр шифокорлар рухсати билан бўлган. Улар буни Президент ва атрофдагилар саломатлиги учун хавфсиз деб баҳолаган.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ Президенти Дональд Трамп ва унинг рафиқаси Меланияда жорий йилнинг 1 октябрь куни коронавирус аниқланди. Бироз ўтиб эса Президент Уолтер Рид ҳарбий шифохонасига ётқизилди.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 368
Рейтинг: 2.9
t
×