Бир неча кун ҳақиқий синов бўлади – Трамп аҳволи ҳақида маълумот берди

Олам

image
Дональд Трамп ва унинг рафиқаси коронавирусга чалинди north_east

Дональд Трамп ва унинг рафиқаси коронавирусга чалинди

АҚШ Президенти Дональд Трамп коронавирусга чалингани ва шифохонага ётқизилганидан кейин унинг саломатлиги борасида турли хабарлар тарқала бошлади. Хусусан, ОАВда жорий йилнинг 2 октябяь куни Трамнинг ҳарорати кўтарилиб, қонида кислород миқдори (сатурация) тушиб кетгани хабар қилинди.

Булар ортидан Дональд Трампнинг ўзи аҳволи ҳақида маълумот берган видео Twitter`га жойлаштирилди. Трампнинг айтишича, унинг аҳволи яхши, аммо кейинги бир неча кун ҳақиқий синов бўлади.

Президентнинг шифокори Трамп ўзини яхши ҳис қилаётганини ва COVID-19 ташхиси қўйилганидан кейин сезиларли ижобий натижага эришилганини маълум қилган. Ҳозирда Трамп Уолтер Рид ҳарбий шифохонасида бўлиб турибди.

Доктор Шон Конлининг сўзларига кўра, хавф тўла бартараф этилганича йўқ, аммо ижобий натижага умид бор.

Трамп костюм ва кўйлакда йўллаган видеомурожаатида ўзи даволанаётган Уолтер Рид Миллий ҳарбий-тиббиёт маркази шифокор ва ҳамшираларига миннатдорлик билдирган.

“Мен бу ерга келганимда ўзимни у қадар яхши ҳис қилмаётгандим, ҳозир анча яхшиман. Ўйлашимча, яқин бир неча кун ҳақиқий синов бўлади. Кўрамиз, келаси икки кунда нима бўлар экан”, деган Трамп.

Трампнинг коронавирусга чалиниши унинг режаларини, сайлов кампанияси ва дунё фонд бозорларини остин устун-қилиб юборди. Кейинроқ Трампнинг сайлов кампанияси раҳбарида ҳам коронавирус аниқланиши вазиятни янада жиддийлаштирди. 

Трамп касаллик сабаб АҚШ Олий суди судьяси лавозимига ўзи кўрсатган номзоднинг сайланишига эриша олмаслиги мумкин. Дунё фонд биржаларида эса АҚШ раҳбарининг касал бўлгани индексларнинг ва нефть нархининг “қулаши”га олиб келди.


Мақола муаллифи

Теглар

Дональд Трамп

Баҳолаганлар

319

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made