Трамп АҚШ Олий суди судьяси лавозимига номзод кўрсатди

Олам

image

АҚШ Президенти Дональд Трамп кеча, 26 сентябрь куни еттинчи туман апелляция суди судьяси Эми Кони Барретт номзодини АҚШ Олий суди судьяси лавозимига кўрсатиш тўғрисида қарор қабул қилганини эълон қилди. Маросим Оқ уйнинг атиргуллар боғида бўлиб ўтди. 

Маросим бошида Америка раҳбари биринчи хоним Мелания Трамп, судьяликка номзод Барретт ва унинг оила аъзолари ҳамроҳлигида меҳмонлар қаршисига чиқди. Шундан сўнг у ўз танловини эълон қилди. 

"Бугун мен мамлакатимиздаги энг ажойиб ва истеъдодли адвокатлардан бирини Олий суд судьялигига номзод қилиб кўрсатиш шарафига муяссар бўлдим", дейди Трамп. У Олий суднинг бўлажак янги аъзоси номзодини тезроқ кўриб чиқиш ва тасдиқланишига умид билдирди. 

"Тасдиқлаш жараёни жуда аниқ ва тезкор бўлиши керак", деди у. 

Тадбирда Америка маъмурияти аъзолари, шунингдек, республикачи сенаторлар иштирок этишган. Атиргул боғида 150 га яқин киши йиғилган. 

Кейинчалик, Пенсильвания штатига учишдан олдин, Трамп Сенатнинг Барретт номзодини тасдиқлаш жараёни 12 октябрда бошланиши мумкинлигини маълум қилди. 

Барретт - Висконсин, Иллинойс ва Индиана штатлари билан боғлиқ ишларни кўриб чиқадиган АҚШ Апелляция судининг еттинчи округи судьяси ҳисобланади. У ўзининг консерватив қарашлари билан танилган. Динига кўра, Барретт – католик. У 48 ёшда. Агар номзоди тасдиқланса, АҚШ Олий суди ҳозирги таркибининг энг ёш аъзоси бўлади.

Маълумот учун, Америка Қўшма Штатлари Олий суди судьяси, 87 ёшли Рут Бейдер Гинзбург 18 сентябрь куни вафот этганди. Кекса судьянинг ўлимига саратон касаллиги сабаб бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

86

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг