АҚШ Олий суди судьяси вафот этди. Унинг лавозими Трампга насиб қилиши мумкин

Олам 4885
image

Америка Қўшма Штатлари Олий судининг энг кекса аъзоси, 87 ёшли Рут Бейдер Гинзбург 18 сентябрь куни кечаси вафот этди. Ўлимига саратон касаллиги сабаб бўлган. Бу ҳақда суд ҳокимиятининг кенг тарқалган баёнотида айтилди.

"Судья Рут Бейдер Гинзбург Вашингтон шаҳридаги уйида, ошқозон ости бези саратонининг асоратлари туфайли вафот этди", дейилади ҳужжатда. 

Гинзбург АҚШ тарихида Олий суд судьяси бўлган иккинчи аёл эди. У бу лавозимда 27 йилдан ортиқ ишлаган. Сўнгги йилларда унинг соғлиғи билан боғлиқ жиддий муаммолар юз берган.

АҚШ Олий суди судьяси вафотидан сўнг, унинг ўрнига умрбод тайинланадиган номзодни сайлаш керак. Бу республикачи Президент Дональд Трампга ўз номзодини лавозимга қўйиш имкониятини очиб беради. Ҳозир Америка Қонун чиқарувчи органининг Юқори палатаси ҳам республикачилар томонидан назорат қилинади.

Хабарларга кўра, ўлимидан бир неча кун олдин либерал ва тараққийпарвар жамоатчиликнинг кумири бўлган Гинзбург набирасига президентлик сайловларига қадар яшашни жуда хоҳлаётганини айтган. Бунга сабаб қилиб, у вафот этган тақдирда бошқа Президент бўш лавозимни эгаллаши кераклигини кўрсатган.

Маълумот учун, АҚШда навбатдаги президентлик сайловлари 3 ноябрь куни ўтказилади. Республикачи Трампга демократ Жозеф Байден рақиблик қилади. Вице-президентлик учун Майкл Пенс ва Камола Харрис беллашади.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 180
Рейтинг: 3
t
×