Трампнинг касал бўлиши фонд бозорларига “бомба”дек тушди
Олам
−
03 Октябрь 2020
9475Кеча, 2 октябрнинг энг муҳим янгилиги АҚШ Президенти Дональд Трампнинг коронавирусга чалингани бўлди. Бу янгилик дунё бозорига жиддий таъсир ўтказди.
Биринчилардан бўлиб Токио биржаси индекси АҚШдан келган хабар ортидан бир фоиз йўқотишга учради. Американинг ўзида бу янгилик котировкаларнинг пасайишига олиб келди. Нефтнинг халқаро нархи ҳамда NASDAQ ва S&P 500 индекслари 2 фоизга пасайди.
Европа бозорлари ҳам йўқотишларга учраганини маълум қилди. Euro Stoxx кеча тонгда 1 фоизга, Англиянинг FTSE 100 индекси ҳам 1 фоизга пасайди. Осиё бозорларида ҳам пасайиш кузатилган.
Россия фонд бозорлари ҳам четда қолмади. РТС индекси 1,6 фоизга, Мосбиржа индекси 3 фоизга тушиб кетди.
Бу ўз навбатида рубль курсига ҳам таъсир қилди. 1 доллар 78,5 рублга, 1 евро 92 рублгача кўтарилди.
Brent маркали нефть нархи деярли 5 фоизга пасайиб, бир баррели 39 долларга тенг бўлиб қолди.
Нега Трамнинг касал бўлиши фонд бозорларига “қулади”?
Инвесторлар одатда беқарорлик ва бозорларда чайқалишлар бўлиб турганда АҚШ ғазначилиги облигациялари каби хавфсиз активларни сотиб олади. Ўз навбатида улар хавфли деб ҳисобланган ҳар қандай активни сотади. Масалан, ривожланаётган давлатлар валютаси, нефть ва акциялар. Бозорлар сўнгги ҳафталарда беқарор бўлиб турганди. Трампнинг касал бўлиши вазиятни кескинлаштирди.
Эслатиб ўтамиз, АҚШ Президенти Дональд Трампнинг энг яқин ёрдамчисида коронавирус аниқлангач, давлат равҳбари ва унинг рафиқаси Меланияда ҳам тест мусбат натижа берди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь