Мен ҳали ҳам “Арсенал” йўқолиб кетмаслигига ишонаман — Гари Линекер

Спорт

image

Кеча, 13 август куни Англия терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Гари Линекер Англия Премьер лигаси янги мавсумининг очилиш ўйинида “Арсенал” клубининг мусобақа дебютанти “Брентфорд”дан учралган мағлубиятига муносабат билдирди.

“Мен ҳали ҳам “Арсенал” йўқолиб кетмаслигига ишонаман”, дея ёзган Линекер ўз твиттер саҳифасида.

Эслатиб ўтамиз, учрашув 2:0 ҳисобида “Брентфорд” фойдасига ҳал бўлди. “Арсенал” мавсум стартини омадсиз бошлади ва 45 йиллик анъана ўз якунига етди. Гап шундаки, “Тўпчилар” АПЛ 1-турида сўнгги бор 1976-77 йилги мавсумда “Бристол Сити”га мағлуб бўлган. 

Маълумот учун, “Брентфорд” ўтган мавсум Чемпионшипда (қуйи лига) иштирок этган ва Премьер Лига йўлланмасини қўлга киритган. “Арсенал” эса АПЛ турнир жадвалини 8-ўринда якунлаб, ҳатто Европа Лигасида иштирок этиш ҳуқуқинидан ҳам маҳрум бўлди.


Мақола муаллифи

Теглар

АПЛ Арсенал Брентфорд Гари Линекер

Баҳолаганлар

19

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг