Мексиканинг Ўзбекистонга қарши таркиби эълон қилинди

Спорт

image

Аввал хабар берилганидек, FIFA кунларида Ўзбекистон миллий терма жамоаси АҚШ ва Мексика билан ўртоқлик учрашувида майдонга тушади. Ўзбекистон вакиллари Шимолий Америкага бўладиган сафар чоғида АҚШ билан 10 сентябрь, Мексика терма жамоаси билан эса 13 сентябрь куни ўйин ўтказиши режалаштирилган. 

Мексика  термаси ушбу беллашувда майдонга тушиши мумкин бўлган футболчиларининг кенгайтирилган рўйхатини эълон қилди. Мазкур таркибда Гильермо Очоа, Рауль Хименес, Эктор Эррера ва Эдсон Альварес каби таниқли номларни учратиш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ ва Ўзбекистон ўртасидаги баҳсни гондураслик Нелсон Салгадо бошқариб бориши ҳақида хабар берилган эди. Шунингдек, Сречко Катанец қўл остидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси октябрь ойида Хитой ва Вьетнамга қарши ўртоқлик учрашуви ўтказиши маълум қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Мексика FIFA

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг