Мексикадаги йирик отишмада 10 киши ҳалок бўлди

Олам

image

Кеча, 17 май куни Мексиканинг Теуицинго районида бир гуруҳ қуролланган шахслар томонидан ҳудуднинг аҳоли гавжум қисмида террористик акт содир этилди. Ҳодиса оқибатида 10 киши ҳалок бўлган. Бу ҳақда BBC хабар берди.

Маҳаллий полиция маъмурларининг билдиришича, фожиа эрта тонгда номаълум қуролланган шахслар томонидан амалга оширилган. Уларнинг барчаси ниқобланган ва отишмадан сўнг ҳодиса жойидан қочиб кетган. Ҳужум сабаблари ҳали аниқланмаган. Полиция фақатгина “қора рўйхат”даги шахсларни ҳибсга олиб, тергов бошлаган.

Мамлакат Бош прокуратураси мамлакат тарихидаги энг муҳим воқеалардан бири – футбол бўйича Жаҳон чемпионати арафасида содир бўлган тўқнашувдан сўнг жиноятчиларни зудлик билан топиш ва ҳибсга олиш учун ордер берган.

Мексика ҳукумати еса ушбу ҳолатни террористик акт деб баҳолаган ва жиноятчилар ҳибсга олиниши учун мамлакат Миллий гвардияси, Бош прокуратура ва давлат разведка бошқармасидан маҳсус отрядларни сафарбар қилган.

Қайд этиш жоиз, Жаҳон чемпионати арафасида Мексикадаги ўта таранг хавфсизлик ҳолати мамлакатга ташриф буюрмоқчи бўлаётганларни иккилантириб қўймоқда. Мундиалнинг дастлабки ўйини 11 июнь Мексика пойтахти Мехико шаҳрида бўлиб ўтади ва унда мезбон мамлакат Жанубий Африка билан куч синашади.

Шунингдек, Мексика Президенти Клаудия Шейнбаум ўйин олдидан хавфсизликни кучайтиришга, жумладан, Миллий гвардия қўшинлари, полиция ходимлари ва хусусий хавфсизлик фирмалари ходимларидан иборат 100 минг нафар хавфсизлик ходимини жойлаштиришга ваъда берган.

FIFA Мексиканинг Монтеррей, Мехико ва Гвадалахара шаҳарларида 13 та ўйин ўтказиши режалаштирилган. Бироқ мамлакатда сўнгги пайтларда содир бўлаётган зўравонлик ҳаракатлари жаҳон ҳамжамиятининг хавфсизлик борасидаги эътирозларини оширмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Мексикадаги сайёҳлар автобуси ағдарилиб кетиши оқибатида 11 киши ҳалок бўлган эди.

Ҳожиакбар Муҳаммаджонов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Мексика йирик отишма

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг