Мексикада йўл бўйидан 6 та танасиз бош топилди
Олам
−
22 Август 8970 2 дақиқа
Жорий йилнинг 19 август куни Мексикада полиция йўл бўйидан олти эркакнинг кесилган бошини топди. Бу ҳақда “La Jornada” нашри хабар берди.
Мексика Давлат жамоат хавфсизлиги тизимининг ижрочи котибияти маълумотларига кўра, соат 6:45 да 911 фавқулодда хизматига бир киши қўнғироқ қилиб, йўлдан ўтаётганда йўл ёқасида “одам бошига ўхшаш нарса”ни узоқдан кўриб қолганини хабар қилган.
Полиция манбаларига кўра, бошларнинг юз қисмидан тери ажратиб олинган ва уларнинг ёнида жиноятчи гуруҳлардан бири томонидан имзоланган деб тахмин қилинаётган ёзувли мато ҳам бўлган. Матн минтақадаги зўравонлик ҳаракатларида айбланаётган шахсларга қаратилган бўлиб, уларга товламачилик ва қотилликлар бўйича айблов қўйилган.
Норасмий маълумотларга кўра, бу Сан-Мартин Теcмелукан (Пуэбла штати) чегарасига яқин ҳудудда ҳудудий назорат учун курашаётган жиноятчи гуруҳлар ўртасидаги ўзаро “ҳисоб-китоб” бўлиши мумкин. Чирий бошлаган 6 одамнинг боши ўтлоқ орасидан, Атотонилко-Икстакуистла йўналишидаги йўл бўйидан топилган.
Тласкала штати Бош прокуратураси мазкур ҳолат юзасидан тергов ишини бошлаган. Воқеадан хабардор бўлгач, Тергов полицияси ходимлари ва Суд-тиббиёт фанлари институти экспертлари воқеа жойига етиб бориб, зарур процедураларни амалга оширган ва дастлабки текширув ишларини бошлаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Мексикада наркокартеллар ўртасидаги қонли тўқнашувлар туфайли 20 киши ўлдирилгани ва уларнинг тўрттаси бошсиз ҳолда кўприкка осилган ҳолда топилгани хабар қилинганди.
Live
Барчаси