Мексика ЖЧда Эронни қабул қилишга тайёр – Шейнбаум
Спорт
−
11:10 658 2 дақиқа
Аввалроқ, Эрон FIFA билан Жаҳон чемпионати ўйинларини Мексикага кўчириш ҳақида музокаралар ўтказаётгани ҳақида хабар берилган эди. Агар FIFA тегишли қарор қабул қилса, Мексика Эрон терма жамоаси ўйинларини ўз ҳудудида қабул қилишга тайёр. Бу ҳақда Мексика президенти Клаудия Шейнбаум маълум қилди.
Унинг айтишича, масала ҳозир FIFA билан муҳокама қилинмоқда ва асосий муаммо логистика билан боғлиқ.
“Мексика учун ҳеч қандай тўсиқ йўқ, бу шунчаки ташкилий масала”, дейди Шейнбаум матбуот анжуманида.
Эрон футбол федерацияси раҳбари Меҳди Тож эса хавфсизлик сабаб жамоа АҚШга бормаслигини таъкидламоқда.
Бу қарорга АҚШ собиқ президенти Дональд Трампнинг Эрон терма жамоаси хавфсизлигини кафолатлаб бўлмаслиги ҳақидаги баёноти ҳам сабаб бўлган. Шунингдек, Эрон Спорт вазири Аҳмад Донямали ҳам геосиёсий вазият туфайли жамоа АҚШда ўйнай олмаслигини айтган.
Шу билан бирга, FIFA барча иштирокчи ассоциациялар билан алоқада эканини ва ўйинлар тасдиқланган жадвал асосида ўтказилишини кутаётганини маълум қилди. Осиё футбол конфедерацияси бош котиби Виндсор Жон эса Эрон терма жамоаси ҳали ҳам Жаҳон чемпионатида иштирок этишни режалаштираётганини тасдиқлади.
Маълумот учун, 2026 йилги Жаҳон чемпионатида Эрон терма жамоаси “Г” гуруҳидан ўрин олган бўлиб, унда Бельгия, Миср ва Янги Зеландия билан куч синашади.
Live
Барчаси