Мексика чегарасидаги мигрантлар тезроқ АҚШга ўтиб олишга уринмоқда – WSJ

Олам

image

Ноқонуний ташувчилар Мексика орқали АҚШга ўтишни хоҳлаётган мигрантларни Дональд Трамп президент лавозимга киришишидан олдин буни амалга оширишга ундамоқда. Бу ҳақда “The Wall Street Journal” хабар берди.   

Нашрнинг ёзишича, ноқонуний воситачилар бундай чақириқларни ижтимоий тармоқлар ва мессенжерлар орқали тарқатмоқда. Мехикодаги мигрантларга мўлжалланган бошпаналардан бирининг бошқарувчиси Беатриз Фуэнтесга кўра, одамлар АҚШдаги сайловлардан олдин муассасани тарк этишни бошлаган. 

“Уларга (АҚШнинг миграция сиёсатида) мумкин бўлган ўзгаришларга тайёр бўлиш учун шошилиш кераклигини айтишди”, дейди у.   

Нашрга кўра, ноқонуний воситачилик бизнеси айнан миграцион инқироз даврида, чегарадаги одамлар оқими ортган пайтларда “равнақ топади”, аксинча, янги миграцион қоидалар жорий этилгач пасайишни бошдан кечиради. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Дональд Трамп АҚШ тарихидаги энг катта депортация чорасини амалга ошириш режасини маълум қилган эди. Хусусан, у асосий эътиборини оғир жиноятлар ва гиёҳвандликка алоқадор жиноятлар содир этган шахсларни чиқариб юборишга қаратишини билдирган.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ мигрант Мексика

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг