Трамп АҚШ тарихидаги энг йирик мигрантлар депортациясини амалга оширмоқчи

Олам

image

АҚШ президентлик сайловларида ғолиб чиққан Дональд Трамп оммавий депортация ҳақидаги сайлов олди ваъдасини бажармоқчи. Бу ҳақда у кеча, 7 ноябрь куни NBC телеканалига берган интервьюсида маълум қилди.

“Ҳақиқатан ҳам бизда бошқа чора йўқ”, деди Трамп.

Шунингдек, у асосий эътиборини оғир жиноятлар ва гиёҳвандликка алоқадор жиноятлар содир этган шахсларни чиқариб юборишга қаратишини билдирди ва АҚШ тарихидаги энг катта депортация чорасини амалга ошириш режаларини маълум қилди.

“Одам ўлдирганлар, жиноят қилганлар, мамлакатларни вайрон қилган гиёҳвандлар – энди улар ўз давлатларига қайтади. Улар бу ерда қолмайди”, деди у.

Маълумот ўрнида, Трамп учун миграция сиёсатини қатъийлаштириш сайловолди кампаниясининг асосий йўналишларидан бири бўлган. У бир неча бор амалдаги АҚШ Президенти Жо Байден маъмуриятининг ҳаддан ташқари юмшоқ сиёсати АҚШни учинчи дунё давлатига айлантириб қўйганини таъкидлаган. Трамп ўз нутқларида муҳожирларга нисбатан қатъийроқ чоралар кўриш ва амалдаги миграция дастурларини қайта кўриб чиқиш зарурати ҳақида гапирган.

Эслатиб ўтамиз, август ойида Техас суди Президент Жо Байден маъмуриятининг АҚШ фуқаролари билан турмуш қурган муҳожирларга ҳуқуқий мақом бериш дастурини тўхтатишга қарор қилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ муҳожир Дональд Трамп мигрантлар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг