Медведевнинг Вконтакте саҳифасида Россиянинг босқинчилик режалари ҳақида пост тарқалиб кетди
Олам
−
02 Август 2022
21939Бугун, 2 август куни кечаси Россия Федерацияси Хавфсизлик кенгаши раҳбари ўринбосари Дмитрий Медведевнинг “ВКонтакте” саҳифасида РФ чегараларини тиклаш ва қўшни давлатлар ҳақида фикр юритилган пост пайдо бўлди.
10 дақиқа ичида ўчирилган ёзувга Ксения Собчак эътибор қаратган ва у хабарнинг скриншотларини эълон қилди. Медведев бу постни ростдан ёзганми ёки унинг саҳифасини бузишганми, номаълум. Россия Федерацияси Хавфсизлик Кенгаши раҳбари ўринбосари бу ҳақда ҳозирча изоҳ бермаган.
Хабарда айтилишича, “Киев ва Кичик Россиянинг барча ҳудудлари миллатчилардан озод қилинганидан кейин Рус диёри яна бирлашади”.
“Биз Ватанимиз чегараларини тиклаш бўйича навбатдаги юришга борамиз, сиз билганингиздек, бу ҳеч қаерда тугамайди”, деб ёзади пост муаллифи.
Нашрнинг таъкидлашича, 1801 йилгача Грузия каби давлат мавжуд бўлмаган ва у фақат Россия империяси чегараларида пайдо бўлган.
“Шимолий ва Жанубий Осетия, Абхазия ва Грузиянинг қолган ҳудудлари фақат Россия билан ягона давлатнинг бир қисми сифатида бирлаштирилиши мумкин”, дея фикр билдирган муаллиф.
Постда Қозоғистон ҳақида ҳам бир неча сўз бор: бу “сунъий давлат” ва “собиқ Россия ҳудудларидир” ва мамлакат ҳукумати “рус геноциди сифатида таснифланиши мумкин бўлган” турли этник гуруҳларни кўчирмоқда.
“Биз бунга кўз юммоқчи эмасмиз. Руслар у ерга келмагунча, ҳеч қандай тартиб бўлмайди”, деб тугатилади хабар.
LiveБарчаси