Медведев Украина ва Франция ўртасидаги келишувга ноодатий муносабат билдирди
Олам
−
19 Февраль
11947Франция ва Украина ўртасидаги хавфсизлик кафолатлари бўйича икки томонлама келишув "уч миллиард еврога тенг роман"дир. Бу ҳақда Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев Х ижтимоий тармоғида маълум қилди.
Медведев билдирган муносабати остида Украина байроғи рангларига бўялган чўчқа тасвири, Франция рамзи бўлган хўроз ва хавфсизлик кафолатлари ҳақидаги ҳужжатни чоп этган.
"Франция ўзининг янги жуфтига қаршилик кўрсата олмади: "амикошон" (француз ami "дўст" ва cochon - "чўчқа") севгининг янги кафолатларини олди. Бироқ, бу роман француз фермерлари ва Макроннинг бошқа қурбонлари томонидан қадрланиши даргумон. Қолаверса, бу севги уч миллиард еврога тенг”, дея киноя билан пост қолдирган Россиянинг собиқ раҳбари.
Таъкидлаш жоизки, 17 февраль куни Мюнхендан Парижга йўл олган Зеленский Франция Президенти Эммануэль Макрон билан учрашувда Украина учун хавфсизлик кафолатлари бўйича икки томонлама келишувни имзолаган эди.
LiveБарчаси