Медведев болаликдаги орзуси ҳақида гапирди
Олам
−
14 Декабрь 2023
11559Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари, “Ягона Россия” сиёсий партияси раиси Дмитрий Медведев болалигида космонавт бўлишни орзу қилганини айтди. У бу ҳақда “Россия келажаги” мунозара майдончасидаги чиқиши чоғида маълум қилди.
Медведевнинг таъкидлашича, у махсус тайёргарликдан ўтмаган, лекин ҳар доим "бундай танловга лойиқ" бўлишга интилган. “Ягона Россия” раиси космосга учиш имконияти борлигини қўшимча қилди.
Унинг сўзларига кўра, мақсадга эришиш учун асосий нарса ҳар ким ўз йўли ва ҳаёт дастурини тўғри қуриши керак, холос.
"Ҳамма коинот ҳақида орзу қилади. Мен бу ҳақда ўйлардим, лекин тушундимки, фазогир бўлиш жуда қийин. Бу жуда оғир иш бўлгани учун катта танловдан ўтиш, керакли билимларни эгаллаш ва жисмонан тайёр бўлиш керак", деган Медведев.
Маълумот учун, 58 ёшли Медведев 2008-2012 йилларда Россия президенти бўлган. Шундан сўнг, у 2020-йил январигача мамлакат бош вазири лавозимида ишлаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ собиқ президент йил бошидан бери қанча чечен урушга юборилганини айтганди.
LiveБарчаси