Медведчук Путин ва Зеленскийдан ўзини айирбошлашни илтимос қилди

Олам

image

Украиналик россияпараст сиёсатчи Виктор Медведчук Россия Президенти Владимир Путин ва Украина Президенти Владимир Зеленскийга уни Мариуполдаги ҳарбий хизматчилар ва аҳолига алмаштириш илтимоси билан мурожаат қилди. Унинг видеомурожаати бугун, 18 апрель куни Украина Хавфсизлик хизмати (УХХ) томонидан эълон қилинган.

“Мен, Виктор Владимирович Медведчук, Россия Президенти Владимир Путин ва Украина Президенти Владимир Зеленскийга мурожаат қилиб, Украина томони мени Мариуполь ҳимоячилари ва бугун у ерда бўлган ва инсонпарварлик йўлаклари орқали у ерни хавфсиз тарк этиш имконияти бўлмаган аҳолига алмаштиришни илтимос қилмоқчиман”, деган у УХХ томонидан эълон қилинган видеомурожаатида.

Ташкилот матбуот хизмати турли ҳисоб-китобларга кўра, Мариуполда 120 мингга яқин тинч аҳоли, шунингдек, “Азов” батальони жангарилари ва 36-денгиз пиёдалари бригадаси ҳарбийлари қолаётганини билдирган.

Эслатиб ўтамиз, жорий12 апрель куни Президент Зеленский Медведчук ҳибсга олингани ҳақида эълон қилди ва унинг кишанланган суратларини жойлади. Шу билан бирга, Президент Москвага уни украиналик ҳарбий асирларга алмаштиришни таклиф қилди.

Кремль Зеленскийнинг таклифига жавобан украиналик мухолиф сиёсатчи Виктор Медведчукни асирга олинган украиналик ҳарбий хизматчиларга алмаштириш имкониятини кўрмаётганини — у Россия Федерацияси фуқароси эмаслигини ва “махсус операция”га ҳеч қандай алоқаси йўқлигини билдирди.

Украина парламенти депутати, “Оппозиционная платформа – За жизнь” партияси етакчиси Виктор Медведчук кремлпараст ва Президент Владимир Путинга яқин сиёсатчи ҳисобланади. У икки жиноий иш бўйича давлатга хиёнатда гумон қилинмоқда. 

2021 йил 12 майда депутатга ишғол қилинган Қримда миллий бойликларни талон-торож қилиш, давлат сирларини ошкор қилиш ва давлатга хиёнат қилиш, уруш қонунлари ва одатларини бузиш ва Украинага қарши қўпорувчилик фаолиятини амалга ошириш (Жиноят кодексининг 111 ва 438-моддалари) айблови қўйилган. 

Ўша йилнинг октябрь ойида Медведчукга “кўмир иши” номини олган (Жиноят кодексининг 111-моддаси ва 258-3-моддаси 1-қисми) иш бўйича хиёнат ва терроризмга шериклик айблови эълон қилинган.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия-Украина уруши Украинага босқин

Баҳолаганлар

146

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг