Кремль Медведчукни айирбошлаш таклифини рад этди 

Олам

image

Кремль украиналик мухолиф сиёсатчи Виктор Медведчукни асирга олинган украиналик ҳарбий хизматчиларга алмаштириш имкониятини кўрмаяпти — у Россия Федерацияси фуқароси эмас ва “махсус операция”га ҳеч қандай алоқаси йўқ.  

“Киевдаги турли арбоблар шу қадар қизғин, шижоат ва завқ билан гапирган алмашинувга келсак, Медведчук Россия фуқароси эмас, унинг махсус ҳарбий операцияга алоқаси йўқ. У хорижий сиёсий арбобдир. Унинг ўзи ҳам унга нисбатан бу туҳматли вазиятни ҳал қилишда Россия иштирокини хоҳлайдими ёки йўқми, биз умуман билмаймиз”, деган Россия Президенти Матбуот котиби Дмитрий Песков. 

Песков, шунингдек, Москва Медведчук тақдирига бефарқ бўлмаслигига ваъда берган. 

“Биз, шубҳасиз, Виктор Медведчук тақдири ортидан борамиз, сўз эркинлиги ҳақида жуда қайғурадиган, шахсни сиёсий сабабларга кўра таъқиб қилиш мумкин эмаслиги ҳақида гапирадиган европалик сиёсатчиларни чақирамиз. Медведчук билан содир бўлган ҳамма нарса Киев режимининг аслида нима эканлигини яққол кўрсатиб турибди”, деган Россия Президенти Матбуот котиби. 

Унинг сўзларига кўра, Россия ҳукумати ҳам, Донбасс республикалари ҳам “Медведчукдан сўнгги бир неча йил давомида маҳбуслар алмашинувини ташкил этгани ва бошқа гуманитар масалаларни ҳал қилгани учун жуда миннатдор. Песков журналистлар билан суҳбат чоғида, шунингдек, Медведчук тинчлик тарафдори бўлганини айтган. 

“Агар унинг позицияси Кийев расмийлари томонидан қабул қилинганида, Украинада махсус ҳарбий амалиётлар ўтказилмаган бўларди. Виктор Медведчук Рада депутати, депутат, мухолифат партиясини бошқарган таниқли украиналик мухолифат сиёсатчиси”, деган Песков. 

Унинг сўзларига кўра, Медведчук ҳамиша “тинчлик тарафдори бўлган, урушга қарши чиққан, Донбасдаги можаронинг кенгайишига қарши бўлган”. 

“Агар ўз вақтида у ва унинг партияси ғоялари инобатга олинганда ҳеч қандай ҳарбий операция бўлмас эди. Медведчук Украина ва Россия ўртасида нормал ўзаро манфаатли шериклик муносабатларини ўрнатиш тарафдори бўлгани ҳам яхши маълум. Бу позиция доимо очиқ бўлиб келган”, деган Песков. 

Кремль вакили агар Медведчук Россия томонига ёрдам сўраб мурожаат қилса, улар нима қилиши ҳақидаги саволга жавоб бермаган. 

“Мен бу мавзу бўйича айтишим мумкин бўлган ҳамма нарсани айтдим”, деган Кремль вакили. 

Эслатиб ўтамиз, 12 апрель куни Украина Президенти Владимир Зеленский уй қамоғидан қочиб кетган сиёсатчи Виктор Медведчук қўлга олинганини маълум қилди. Зеленский Россияга уни айирбошлашни таклиф қилган.  

Украина парламенти депутати, “Оппозиционная платформа – За жизнь” партияси етакчиси Виктор Медведчук кремлпараст ва Президент Владимир Путинга яқин сиёсатчи ҳисобланади. У икки жиноий иш бўйича давлатга хиёнатда гумон қилинмоқда. 

2021 йил 12 майда депутатга ишғол қилинган Қримда миллий бойликларни талон-торож қилиш, давлат сирларини ошкор қилиш ва давлатга хиёнат қилиш, уруш қонунлари ва одатларини бузиш ва Украинага қарши қўпорувчилик фаолиятини амалга ошириш (Жиноят кодексининг 111 ва 438-моддалари) айблови қўйилган. 

Ўша йилнинг октябрь ойида Медведчукга “кўмир иши” номини олган (Жиноят кодексининг 111-моддаси ва 258-3-моддаси 1-қисми) иш бўйича хиёнат ва терроризмга шериклик айблови эълон қилинган.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия-Украина уруши Украинага босқин

Баҳолаганлар

142

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг